kathaq@mail.ru

Сабримиз чиройли бўлсин

Ҳозирги куннинг энг асосий муаммоси бу “КОРОНАВИРУС” бўлиб қолди. Бир нарсани эсдан чиқармаслигимиз лозимки, бизлардан олдин ҳам кўп маротаба инсонларда бунақа касалликлар бўлган, лекин бирор маротаба дунё миқёсида карантин бу қадар бўлмаган. Баъзи давлатларда ҳар хил бало офатлар келишлиги уларнинг қилган гуноҳ ва маъсиятрига қараб бўлганлиги бизларга сир эмас. Бугунги кунда бизларнинг ҳам гуноҳларимиз шу қадар кўпайиб кетдики, бир киши зино, ўғирлик, фирибгарлик, қотиллик каби ишлар қиладиган бўлса эл орасида оддий ҳолатга ўхшаб кўриниб қолди. Дастлаб вирус Хитойда тарқалганлиги сабаб, ҳамма Хитойга Аллоҳ бало офат юборди, деб бонг урушди. Мусулмонларга вирус юқмаяпти экан, деган гап-сўзлартарқалганлиги сабаб, аксарият аҳолисимусулмон бўлган давлатлар анчагина хотиржам эди. Бу хотржамлик узоққа чўзилмади. Афсуски, бу касаллик ирқ, миллат, дин, ва жинс танламас экан. Барча оммавий ахборот воситаларининг асосий хабарлари коронавирус билан боғлиқ бўлиб қолди. Бутун дунёни ташвишга солган бу бало оқибатида давлатлар иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада пасайиб, озиқ-овқат муаммоси биринчи ўринга чиқиб қолди. Инсон қадами етган жой борки ҳозирда кимдир карантиндан ва бошқалар чекловлардан азият чекмоқда. 
Биз, мусулмонлар ҳам намозларни жамоат билан ўқишликни жуда ҳам соғинганмиз. Намозни жамоат билан ўқишлик 27 даража савоби кўп эканлигини биламиз, лекин ҳозирги кунда уйда намозларни ўқисак, Худо ҳолласа бу вирусдан ҳалос бўлсак, янада намозда жамоатларимиз бунданда кўп бўлишига умид қиламиз. Рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу йил Муборак Рамазон ойида туманимиздаги 31 та масжиднинг 18 тасида хатмоналар қилишлик режалаштирилган. Бу хатмоналарга жамоат қанча катта бўлса савоби ҳам шунча кўп бўлади. 
Албатта, сабр билан бу азиятлардан халос бўламиз. Ислом тарихиданбизларга маълумки, Пайғамбаримиз (сав)га келган барча мусибатларга сабр билан енгиб ўтганлар. Сабр қилишликда жазавага тушиш ёки бўлмаса ҳар хил миш-мишлар тарқатиш ва шунга ўхшаш ишларни қилишлик билан эмас, чиройли сабр қилиш билан енгишимиз лозим бўлади. Аллоҳ Таоло Расулуллоҳ (сав)га “Бас чиройли сабр қил” (Маориж сураси 5-оят) деб марҳамат қилган. Одам фарзанди дунёга келибдики Аллоҳнинг синовида бўлади. Ўша синовларни кимлардир сабр билан енгади, кимлардир сабрсизлик билан енгилади. Дардини берган давосини ҳам беради. Бунақа касалликларга шифо топилганга қадар чиройли сабрли бўлишлик керак. Айтилганқоидаларни сабр тоқат билан қилишлик лозимдир. Тезда бизларнинг бошимиздан Аллоҳ Таоло бу балони аритишини умид қиламизки, Аллоҳнинг раҳматидан фақат шайтонлар ноумид, биз бандалар умидни сўндирмаслигимиз ва коронавирусдан халос бўлишимиз учун барчамиз бор имкониятимиз билан курашишимиз керак. 
Усмон ҚОДИРОВ, 
Валижон масжиди имом хатиби.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?