kathaq@mail.ru

«Карантин ноябрь ойигача давом этадими?». Нурмат Отабеков жавоб берди

АОКА қошида ташкил этилган брифингда Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирус ҳақидаги турли саволларга жавоб берди. Бу ҳақда "Дарё" ёзмоқда.

«Коронавирус касаллиги асосан инсонлар мулоқоти воситасида юқмоқда. Шу сабабли уйда қолиш ва ортиқча мулоқотдан тийилиш тавсия қилинади», — дейди Нурмат Отабеков.


Нурмат Отабеков карантиннинг ноябрга қадар чўзилиши мумкинлиги ҳақида тарқалган гап-сўзларга қуйидагича муносабат билдирди.


Бу каби башоратларни тез-тез учратяпмиз. Улар шу даражада хилма-хилки, ҳатто минг йил, бир ярим минг йил коронавирус тарқалишини башоратчилар айтиб кетган экан, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. ‘Кўпчиликдан қуён қочиб қутулмайди’ деган мақол бор, бутун дунё ушбу инфекцияга қарши курашаётган экан, демак ушбу муддат узоққа чўзилмайди.
Нурмат Отабеков, Республика Бош давлат санитария инспектори

Республика Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков карантинга қарамай ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган идора ёки корхоналар бор, фаолияти давом этаётган муассасаларда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилиши лозимлиги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб қайтарди.

Дарҳақиқат бундай идора ёки муассасалар мавжуд. Бунда, албатта, иш вақти бошланишида ҳар бир ходимнинг ҳарорати ўлчаб, иш жойига киритилиши, уч нафардан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўйилмаслиги, кун давомида ишхона йўлаклари, барча хоналар махсус дезинфекция воситалари билан тозалаб турилиши, масофа сақлаб ҳаракатланиш, ҳар бир ходим тиббий ниқобда бўлиши ва улар ҳар икки соатда алмаштирилишига эътибор қаратилиши лозим. Ана шунда ушбу ташкилот ёки муассасанинг карантин шароитидаги фаолияти тўғри ва тўлиқ бўлади.
Нурмат Отабеков, Республика Бош давлат санитария инспектори
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?