kathaq@mail.ru

Карантин қоидалари энг кўп қайси вилоятларда бузилаётгани маълум қилинди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 27 486 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Улар:

Тошкент шаҳрида – 4 641 та ҳолат;
Фарғона вилоятида – 3 223 та ҳолат;
Тошкент вилоятида – 2 979 та ҳолат;
Самарқанд вилоятида – 2 691 та ҳолат;
Қашқадарё вилоятида – 2 314 та ҳолат;
Наманган вилоятида – 1 872 та ҳолат;
Сирдарё вилоятида – 1 650 та ҳолат;
Андижон вилоятида – 1 570 та ҳолат;
Жиззах вилоятида – 1 554 та ҳолат;
Сурхондарё вилоятида – 1 416 та ҳолат;
Хоразм вилоятида – 1 177 та ҳолат;
Бухоро вилоятида – 1 162 та ҳолат;
Қорақалпоғистон Республикасида - 915 та ҳолат;
Навоий вилоятида – 322 та ҳолатни ташкил этмоқда.


Карантин қоидалари ва саниятария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда.


Мисол учун, 4 апрель куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Андижон кўчасида яшовчи 1996 й.т. И.У., Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи 2001 й.т. Ж.А., Жиззах вилояти, Зомин тумани, “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи 1989 й.т. Ш.А., Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани, “Украч” маҳалласида яшовчи 1996 й.т. Ш.Б., Бухоро вилояти, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшовчи 1995 й.т. Д.Ҳ., Наманган вилояти, Мингбулоқ тумани, “Ойбек” маҳалласида яшовчи 1965 й.т. О.С., Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани, “Чайкул” овулида яшовчи 1987 й.т. С.У. жамоат жойида тиббий ниқобсиз юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилганлар.


4 апрель куни Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, “Отаюрт” маҳалласи, Хумоқуши кўчасида яшовчи 1962 й.т. Р.Г. “ВАЗ-2107” русумли автомашинасида рухсатномасиз одам ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.


4 апрель куни Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани, Қаршилик кишлоғида яшовчи 1994 й.т. фуқаро Ж.Б., Наманган шаҳар, “Шаршара” маҳалласи, 2-Пискент кўчасида яшовчи 1987 й.т. фуқаро А.Х., Наманган шаҳар, С.Адашев кўчасида яшовчи 1973 й.т. Х.А.лар рухсатномасиз ўз транспортларида бемақсад юрганликлари аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.


4 апрель куни Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, “Равот” маҳалласида яшовчи 1995 й.т. Ш.А. Тонг 2-берк кўчасида жойлашган автомойкани карантин чекловларига қарамай ишлатиб келганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?