kathaq@mail.ru

Шилқим йигит тавбасига таянди

 1996 йил 01 май куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган Фарҳод Қодиров (Исм ва фамилиялар ўзгартирилган) 2020 йил 1 март куни соат тахминан 12:00ларда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзининг бошқарувида автомашинасида таниши Барно Ражабовага ҳар хил уятли сўзларни айтиб, шилқимлик ҳаракатларини содир қилган. 

 Шу куни Барно яшаш хонадонига кетиш учун йўлда йўловчи автомашина кутиб турган вақти таниши Фарҳод автомашинаси билан келиб уни манзилиги олиб бориб қўйишлигини айтади. Барно  автомашинага миниб уйига кетаётган вақти таниши Фарҳоднинг фикри бузилиб йўналишни ўзгартиради. Шунда Барно Фарҳоднинг нияти бузуқлигини сезиб, автомашинани тўхтатишлигини айтади. Фарҳод эса Барнога ҳар-хил уятли сўзларни айтиб, шилқимлик қила бошлайди. Шилқимлик Фарҳодга қимматга тушиб, уни судга етаклади. 


Суд, маъмурий иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ф. Қодировнинг шилқимлик қилганликда ифодаланган ҳуқуқбузарлик ҳаракатини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан айбли деб топди. 


Суд, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг раҳбарий тушунтиришларига риоя қилиб, Ф. Қодировни айбига тўлиқ иқрорлигини ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини эътиборга олиб, унинг ҳуқуқбузарлигини Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 31-моддасида кўрсатилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳолди. Лекин, унинг ҳаракатида МЖтКнинг 32-моддасида кўрсатилган жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳам борлигини эътироф этиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси санкцияси доирасида маъмурий қамоқ жазосини тайинлаб, уни дархол суд залидан қамоққа олишни ҳамда ундан жазони ўташ вақтида тўланадиган ҳаражатларни ундиришни лозим топди ва унга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309 ва 310-моддаларини қўллаб, қарор қилди. 


У Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан билан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва дарҳол суд залидан қамоққа олинди ва маъмурий қамоқ даврида тўланадиган харажатлар учун ҳар бир суткасига ундан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, жами 5 сутка учун 167. 250 (бир юз олтмиш етти минг икки юз эллик) сўм ундирилади. 
С. СОЛИЕВ, 
Каттақўрғон туман маъмурий судининг раиси. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?