kathaq@mail.ru

Маккада Ўзбекистондан коронавирус даф бўлишини сўраб, дуо қилинди

Ўзбекистондан касаллик кўтарилишини сўраб Байтуллоҳда дуо қилинди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

"Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг "Ҳаж" ва "Умра" сафарлари бўйича Саудия Арабистонидаги ҳамкор "ал-Ҳидоя" ширкати вакиллари Маккаи мукаррамадаги Ҳарами шарифда инсоният бошига келган бу хасталикнинг даф бўлишини сўраб, Ҳақ таолога ёлвориб, қуйидаги дуони ўқидилар", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда COVID-19 билан касалланганлик бўйича илк ҳолат 14 март куни Франциядан қайтиб келган тошкентлик аёлда аниқланган эди. Мамлакатда шу вақтга қадар беморларнинг 25 нафари соғайди, иккитаси вафот этди. Айни вақтда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 263 нафарга етган.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда эканлигини айтган.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги коронавирус инфекцияси - COVID-19 тарқалишини пандемия, деб эълон қилган эди. 3 апрел соат 09.30 ҳолатига дунёнинг 204 давлатида жами 1 015 877 нафар беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган. Улардан 212 992 нафари соғайган, 53 217 нафари вафот этган, 37 654 нафар беморлар оғир аҳволда қолмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?