Президентимизнинг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармони ва “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини қабул қилиниши ҳам бунга яққол мисолдир.
Атроф-муҳит бу-инсонни қамраб олган ҳар қандай табиий омил, яъний, ҳаво, сув, атмосфера, тупроқ, ӯсимликлар, ҳайвонот ва шунга ӯхшаш унсурлардир. Хўш, бу унсурларга биз қандай муносабатда бўляпмиз? Афсуски, бу борада туманимиз аҳолисининг муносабатини яхши деб бўлмайди . Масалан, ”Тоза ҳудуд” корхонаси томонидан туман маркази Пайшанба шаҳарчаси, Кадан қўрғони ҳудудига чиқинди қутилари етарлича қўйилишига қарамасдан айрим фуқаролар чиқиндиларни кўча ва сув йўлларига ташлаб кетмоқдалар. Ҳатто айрим кишилар чиқиндини қутига эмас, балки унинг атрофига отвориб кетишади. Қишлоқда яшовчи аҳоли эса чиқиндиларни асосан қишлоқ чеккасига ташлайди ёки ариқларга оқириб юборади. Ариқларда сув оқмётган пайт сув йўлига ташланган ҳар хил чиқиндилар, ҳатто ўлган мол жасадларини ҳам ташлашганлигига ўзинггиз ҳам гувоҳ бўлгансиз. Дарахтларни кесиб ташлаш, кўп йиллик тутларни кесиб, ўтин қилиб ёқаётган ноинсоф кимсаларнинг ҳам учраб туриши ачинарли ҳолдир. Бунга сабаб кўп кишиларнинг экологик билимга эга эмаслиги, миллий қадриятларимизни билмаслигидир. Шундай экан, экологик муаммоларнинг олдини олиш учун аҳолининг экологик билим ва дунёқарашини бойитишимиз, бу борадаги миллий қадриятларимизни ёшлар онгига чуқур сингдиришимиз лозим. Бунинг учун экологик тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозим. Шундагина биз экология ва атроф- муҳитни , яъний табиат олами ва ундаги ўсимлик дунёси ва тирик мавжудотларни сақлай оламиз.
Бугун инсон ӯзини табиат эгасидек ҳис этиши ва унга шафқатсизларча муносабатда бўлиши оқибатида кўп салбий ҳолатлар юзага келмоқда. Ҳатто, иқлим ўзгаришлари ҳам айнан одамзоднинг табиатга таъсири натижасидир.
Азиз юртдошлар, она табиат мўъжизалари бўлган –тупроқ, сув, ҳаво, жонзотлар ва ўсимликлар оламини софлигича келажак авлодга етказишимиз бизнинг олдимиздаги энг муҳим ва инсоний вазифаси бўлмоғи шарт.
Жамшид НАСРИДДИНОВ,
туман ҳокими ўринбосари.
туман ҳокими ўринбосари.



