kathaq@mail.ru

Тарихий обидалар - халқ мулки

  Пайшанба  шаҳарчаси  Каттақўрғон  туманидаги  энг  қадимги  тарихий  жойлардан   бўлиб, Буюк  ипак йўли  тармоқларида   жойлашган ва  бу  жой  қадимги савдо  марказларидан  бири  бўлган. Пайшанба  бозори  дунёга  машҳур бўлганлиги боис, бу  ерга қўли  гул  ҳунарманд-косиблар кўчиб  келишган. Қадимдан  Миёнқол  ўлкасининг маркази бўлиб келган Пайшанба 1926 йилдан Қорадарё  туманининг, 1959  йилдан  эса  Каттақўрғон туманининг  маркази  ҳисобланади.Пайшанба  қишлоғига  1989  йил  30 сентябрга  келиб  Ўзбекиситон  Республикаси  Олий  Кенгашининг  қарори  билан  шаҳарча  мақоми  берилди.

Пайшанба  ҳудудида  кўплаб  тарихий жойлар, тепаликлар, обидалар бўлган.Ҳозирги  кунгача Қаландархона жомий масжиди, Муҳаммад  амири Нақиббек  мадрасаси, Давгон  ота,Занжирли  ота, Саид Жалолиддин қабристонлари  сақланиб  қолган. Собиқ  Совет  даврида ўғит  омборига  айлантирилган  Қаландархона  жомий масжиди  мустақиллик йилларида  қайта  таъмирланиб, номозгоҳ  жойга, Саид Жалолиддин  мақбараси  ҳам  ҳашар  йўли  билан тикланиб   зиёротгоҳга айлантирилди. Пайшанба  шаҳарчасининг  марказида  жойлашган Муҳаммад  амири  Нақиббек  мадрасаси  1791 йилда қурилган  ва 1928 йилда ёпилиб, ўғитхона  омборига  айлантирилган.Собиқ Совет даврида  ҳам бу  мадрасани  музейга  айлантириш  ҳақида  гап  бўлган. Лекин, мадрасани  диний жой  деб,шўролар  қаршилик  қилишган. Тарихий  обидалар халқ  мулки,уни кўз қорачиғидек  асраб, келажак  авлодга  қолдириш  ҳар  бир маърифатпарвар  кишининг  муқаддас  бурчидир.
    2015  йилдан бошлаб бу  мадрасани  таъмирлаб, туман  тарихий  музейига айлантириш  борасида ишлар  олиб  борилмоқда. Тезроқ  таъмираш  ишлари  тугалланиб, тарихий  музей ўз фаолиятини бошласа, халқимиз, айниқса, ёш  авлод  туманимиз  тарихини, бу  масканда  яшаб  ўтган  улуғ алломалар, тарихий  обидалар ҳақида  маълумот  оладиган  маърифат  масканига  эга  бўларди.


И.ФАЙЗИЕВ,
Ўзбекистон  Республикаси  маданият-маърифат  аълочиси.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?