Бензин бочкасига тушиб кетган Ҳусаннинг ҳаёти сақлаб қолинди

0 125

Жорий йилнинг 28 март куни соат 18:50 да Каттақўрғон туман ФВБ 13-ЁҚҚ алоқа хизматига фуқаро Абдулла Қазақов қўнғироқ қилиб, Кадан МФЙ, Кадан қишлоғида жойлашган “TESERO SUELLO” АЁҚШ МЧЖ ҳудудидаги бензин сақлаш сиғимига одам тушиб кетганлиги ҳақида хабар берди. Хабарга асосан 13-КЁҚҚдан 1 та жанговор экипаж воқеа  жойига 2 дақиқа ичида  етиб борганида, 24 кубометр сиғимли бензин сақланадиган шестерна ичида Кадан қишлоғида яшовчи, 2002 йилда туғилган Ҳусан Озодов ҳушсиз ҳолда ётган эди. 
Экипаж аъзолари тезда ёнғин қутқарувчиси Муҳриддин Асадовни қутқарув арқони орқали сиғим ичига туширди. Муҳриддин тезда жабрланувчини қутқариб, шестернадан олиб чиқди. Воқеа жойида Ҳусанга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, туман марказий шифохонасига олиб кетилди.  Бир  инсон  ҳаётини  сақлаб қолган жанговор экипаж аъзолари воқеа жойидан соат 19:17 да  13-КЁҚҚга  қайтиб  келишди. 

Фозил Турдиниязов,
Каттақўрғон тумани ФВБ бошлиғи ўринбосари, капитан




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ