kathaq@mail.ru

ЙПХ инспекторини уриб, қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ЙПХ инспекторини уриб, қочишга уринган ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Айтилишича, 2020 йил 1 апрель куни фуқаро С.У. (1988 й.т., муқаддам судланган) «Lacetti» русумли автомашинасини карантинли шароитда рухсат берувчи махсус рухсатномасиз (стикер) бошқариб, «Самарқанд-Тошкент» йўналишининг Ғаллаорол тумани ҳудудига етганда Миллий гвардия ва санитария эпидемиология ходимлари томонидан тўхтатилади. Айни жараёнда ЙПХ инспектори томонидан С. У.дан тегишли ҳужжатларни тақдим этиши сўралганда, унинг қонуний талабини бажаришдан бош тортади. Камига испекторнинг кўкрак қисмига зарб билан уриб, қочишга уринади. Шу мақсадида автоуловини бошқариб, машинанинг чап томон олд эшигига осилиб қолган ЙПХ инспекторини 600 м. масофагача судраб кетади.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Ғаллаорол тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажарётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 257-1-моддаси (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда С.У. процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?