kathaq@mail.ru

Мактабгача таълим вазирлиги масофавий онлайн машғулотларни бошламоқда

Мактабгача таълим вазирлиги MTRK билан ҳамкорликда болажонларнинг карантин давридаги вақтларини унумли ўтказишга кўмак бериш учун “онлайн боғча“-мактабгача таълим машғулотлар теле лойиҳасини йўлга қўймоқда. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Вазирлик ахборот хизматидан хабар беришларича, мазкур лойиҳа мактабгача таълим тизимининг “ИЛК ҚАДАМ” давлат таълим стандарти асосида ишлаб чиқилган бўлиб, 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган. Унинг ёрдамида энди ота-оналар боғча машғулотларини ўз фарзандлари билан уйда бажаришлари мумкин бўлади.


1-синфга тайёргарлик кўраётган болажонлар ижодкорлар томонидан давлат дастури асосида тайёрланган “Ақлвой” номли мактабга тайёрлов машғулотларини кузатиб борсалар, “Илк қадам” дастури доирасида 3-6 ёшлик болажонлар “Бардам болажон”, “Ментал арифметика”, “Моҳир қўллар”, “Luckin English”, “Болалар ошхонаси”, “Менинг диёрим”, “Ровон нутқ” каби машғулотларининг жажжи иштирокчисига айланишлари мумкин.


“Илк қадам” мактабгача таълим машғулотлари дастури энди 1 апрелдан бошлаб ҳар куни душанбадан жумагача соат 8:00 дан 12:00 га қадар, 6 ёшли болалар учун мўлжалланган “Ақлвой” машғулотлари эса ҳар куни соат 11:00 ва 15:00 да ўзбек ва рус тилларида “Болажон” телеканали орқали эфирга узатилади.


Шунингдек, онлайн машғулотлар Мактабгача таълим вазирлигининг расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида жойлаштириб борилади.


Онлайн машғулотларнинг вақти билан “Болажон” телеканали ҳафталик дастурлар жадвали орқали танишиш мумкин.


Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари томонидан “Болажон” канали орқали ота-оналарни ҳам таълим методикаси ва болалар психологияси каби мавзулар ҳақида яқиндан таништириб бориш режалаштирилган.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?