Бугун, 29 март куни Каттақўрғон туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, янги сўйилган 200 килограмм мол гўштини юзта хонадонга эҳсон қилиб тарқатди.
Тумандаги Қиймадўз, Эсавойтепа, Янгибахрин, Вайрот, Таварон, Болтабек, Бешдарғат, Навқа қишлоқлари ҳамда Кадан шаҳарчасида жойлашган кўп қаватли уйларда яшаётган эҳтиёжманд оилалар, жойлардаги фермер хўжалигида хизмат қилаётган сувчи, механизаторларнинг 100 нафардан ортиғини ҳолидан хабар олиб, гўшт маҳсулотини эҳсон қилди.
Уларга коронавирус сабаб эълон қилинган карантин даврида ҳукуматимиз томонидан белгиланган тартиб-қоидага тўлиқ амал қилишлари айтилиб, ”Биз сиз учун ишлаймиз, сиз уйда қолинг” дея таъкидлади ҳоким.
Шу куни ҳоким тумандаги Элмурод Қурбонов ММТП ҳудудидаги экспартёр корхонасининг далаларида водийдан келиб меҳнат қилаётган деҳқонлар билан учрашди. Уларнинг дала шийпонларига электр токи ўтказиб берилди.
Тумандаги Орзи Маҳмудов ММТП ҳудудида етиштирилаётган ғалла майдонларини кўриб,фермер раисларига шу кунларда амалга оширилиш лозим бўлган ишлар юзасида суҳбатлашди.
Шунингдек туман ҳокими туман тиббиёт бирлашмасида ҳам бўлиб, шифохонада яратилган шарт-шароитлар, коронавирус пандемиясига қарши олиб борилаётган профилактик ишлар билан танишди. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Сўнгра тумандаги “Пайшанба” деҳқон бозорида бўлиб, тадбиркорлар билан суҳбат қилди. Нарх-навони асоссиз кўтарилиб кетишини олдини олиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати



