Гонконг университети олимлари коронавирус айниқса фаол бўладиган ҳароратни маълум қилишди. Тегишли маълумотлар medRxiv порталида чоп қилинган, деб хабар бермоқда aniq.uz
Таъкидланишича, коронавирус 4 даража иссиқликдан бошлаб узоқ муддат давомида юқори барқарор ҳолатда бўлиши мумкин. Хона ҳароратида вирус 7 кунгача омон қолиши мумкин. 14 кундан кейин унинг фаоллиги пасайиб, йўқ бўлиб кетади.
Шу билан бирга, SARS-CoV-2 юқори ҳароратга дош бера олмайди. 56 даражада вирус ярим соат ичида ўлади, 70 даражада эса беш дақиқада ундан асар ҳам қолмайди.Тиббий ниқоб устида вирус 7 кунгача сақланиб қолиши мумкин, шунинг учун уни мунтазам алмаштириб туриш керак, кўп маротаба ишлатиладиганларини эса тез-тез дезинфекция қилиб туриш керак.
Ҳар қандай буюмнинг устки қисми дезинфекция қилинганда вирус 5 дақиқа ўлади.Мутахассислар дезинфекция учун таркибида хлор бўлган воситалардан фойдаланишни тавсия қилишган.
Эслатиб ўтамиз, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков докадан қилинган ниқобларни ёки тиббий ниқобларни иложи бўлса, бир марта ишлатгач, йўқотиш кераклигини маълум қилган эди.
Коронавирус фаоллашадиган ҳарорат даражаси айтилди
Бошқа хабарлар
Siyosat / Jamiyat
Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..
Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...
Siyosat / Jamiyat
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..
XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...



