kathaq@mail.ru

Хусусий шифохоналар ҳам коронавирусга қарши курашга жалб этилади

Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади. Бу ҳақда президентнинг «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида кўрсатилган, деб хабар беради кун.уз.

Ҳужжатга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат юзага келганда Махсус комиссия қарорига асосан коронавирус инфекциясини аниқлашда нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишилган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни тезкорлик билан тузиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотлари тиббиёт ходимларига коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда уни даволашнинг замонавий ва самарали усулларини қўллаш юзасидан амалий кўникмаларни ўргатиш;
  • коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда нодавлат тиббиёт ташкилотларининг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланиш бўйича Махсус комиссияга таклиф киритиш;
  • беморларни нодавлат тиббиёт ташкилотларига жойлаштириш ва даволаш натижаларининг қатъий ҳисобини юритиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларининг хизмат кўрсатувчи ходимларини шахсий гигиена талабларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият кўрсатишларини таъминлаш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотлари бино-иншоотларининг дезинфекция воситалари билан тизимли равишда ишлов берилишини таъминлаш;
  • дезинфекция тадбирларини тўлиқ амалга ошириш учун етарли миқдорда дезинфекция воситалари захирасини яратиш чораларини кўради.
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.
Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?