kathaq@mail.ru

Бош мақсад – аҳолининг санитария-эпидеомологик осойишталигини таъминлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 176-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туман ҳокими А.Бахрамов туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман солиқ инспекцияси бошлиғи, туман СЕО маркази бошлиғи ҳамда тегишли мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Маълумки, ушбу қарор Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида қабул  қилинди.

Ушбу қарорнинг ижроси бўйича туманда жойлашган деҳқон бозорларидан ташқари барча бозорлар ҳамда умумий овқатланиш шахобчалари, кафе ва ресторанлар, тўйхона ва бошқа кўнгилочар масканлар фаолияти тўхтатилди.


 Тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, аҳоли гавжум жойларда дизенфикциялаш ишлари мунтазаам амалга оширилмоқда. Аҳоли ўртасида ниқоблардан фойдаланиш, санитария-гигиена қоидаларига сўзсиз риоя этиш тартиби жорий этилди. Коноровирусдан сақланиш қоида ва тавсиялари маҳаллий аҳоли ўртасида доимий тарғибот қилиниб, белгиланган тартибда қарор ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.


  Йиғилишда туманда санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг, нарх-навони кўтарилиб кетиши  олдини олиш ҳамда қарорда келтирилган барча чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддилар билан келишиб олинди ва тадбирлар  белгиланди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг фермерларга
Долзарб мавзу / Jamiyat

Каттақўрғон туман фермерлари кенгаши Раёсати аъзоларининг ..

ҒАЛЛАНГИЗГА ҚЎШИМЧА ЎҒИТ БЕРИНГ ҲАМДА АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ҚЎЛЛАБ, ҒАЛЛАДАН...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I Kattaqo‘rg‘on tumanining...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)
Август 2025 (9)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?