kathaq@mail.ru

Суюнчилаб келдинг элимга, Наврўз!

Ҳазрат Яссавийнинг дуоси бўлиб,
Чечан момоларнинг мероси бўлиб,
Кўҳна жароҳатлар шифоси бўлиб,
Бир боғлам бойчечак, бир  боғлам  ялпиз, -
Суюнчилаб келдинг элимга, НАВРЎЗ!


Ўлкамизга  келинчак мисоли  бор   бисоти-сепини  ёйиб  фасли   навбаҳор ўзи билан Наврўзи  оламни олиб  келди. Она-заминни яшилликка буркаб, қиш асири бўлиб  мудроқ  ётган бутун борлиқни уй­ғотди. Бўлғуси  серобчиликдан   нишона бўлиб, бодом, ўрик, шафтоли  дарахтларининг шохларида маржон  гуллар очилди. Бойчечаклар бўй  кўрсатиб, бинафшалар, турфа  гуллар   атри  атрофга  таралмоқда. Боғлар   асалариларнинг  мастона  зувиллашига   тўлиб, қушлар  нағмасида  ўзгача  оҳанг. Одамларнинг чеҳрасида  баҳорий  илиқлик.Ҳамал  кириб етилган   ер  бағрига чигит   тушиб,у  деҳқон  меҳнати  билан ҳадемай оппоқ  нурга   айланади. Пиллачи  бекалар  учун ипак   қуртининг  инжиқ, нозик  меҳнати  бошланади. Шоир  айтганидек: "Ҳар баҳорда  шу  бўлар  такрор,Ҳар  баҳор ҳам  шундай   ўтади".Бундай   баҳорий  гўзалликни  кўриб,"Баҳор,кетма  бизнинг   боғлардан!" дегинг   келади.


Баҳор келса, бошланур боғда булбул хониши,
Саъва, қумри нағмаси, суралай товланиши,
Қирларда лола сайли, қишлоқларда йилбоши:
Тўхтагай табиатдан ҳаққушлар зорланиши,
Баҳор, кетма  менинг боғимдан!


Обод ва озод, тинч  ва  осойишта   юртда  байрам  байрамга уланаверади. Меҳр-оқибат, одамийлик, хайр-мурувват, янгиланиш, яшариш, ободлик,бунёдкорлик, тинчлик, тотувлик байрами бўлган Наврўзи олам  шу   боис  юртимизда  ҳар  йили   катта тантана ва шоду хуррамлик билан нишонланади. 
Наврўз  байрами тарихига  назар  ташлайдиган бўлсак, Наврўз ҳақида  Умар Хайёмнинг "Наврўзнома", Хожа  Али   Термизийнинг "Солнома", Маҳмуд  Қошғарийнинг "Девону луғотит турк", Лутфийнинг "Гул  ва Наврўз",Бобурнинг "Бобурнома" асарларида  қимматбаҳо  маълумотлар   берилган.  Тарихчи  Наршахийнинг   маълумотларига  кўра,Наврўзни аввал  дехқонлар Фарвардин  ойининг   биринчи кунида(яъни,милодий  1 мартда) нишонлашган  ва  "Деҳқонлар  Наврўзи" деб  аташган.
Наврўз  қадимий байрам  бўлиб,Турон  ва Эрон  заминларида  бундан   3 минг  йил аввал  ҳам  нишонланган. Бу  юртларда эрамиздан  аввалги   7-асрдан бошлаб  Авест  тақвими  жорий этилган   ва  бир йил  ҳар  бири  ўттиз   кундан  12 ойга  бўлинган.  Ҳар 12 ойнинг  бир  куни   байрам  қилинган.Уларнинг   учтаси  табиат  ўзгаришларига  боғлиқ  бўлган.Яъни,баҳорниниг  бошланиш   куни  "Наврўз",кузнинг   аввалги  куни "Меҳржон", Наврўздан 50 кун олдин (30 январда) "Сада"   байрамларидир.Абу Райхон Берунийнинг "Қадимги халқлардан  қолган ёдгорликлар"  китобида  ёзишича Сосонийлар  сулоласи   ҳукмдорлари  Наврўзни  6  кун   байрам  қилган. Улар Наврўзнинг  биринчи кунида халқни,иккинчи   кунида мансабдор  ва давлатмандларни,учинчи кунида зардуштийлик   руҳонийларни,тўртинчи  кунида   сарой  аҳлини,бешинчи   кунида фарзанд  ва  яқинларини  қабул  қилишган. Олтинчи  куни   эса шоҳнинг ўзи Наврўзни  байрам  қилган  ва   бу  кунни "Улуғ Наврўз"  деб   атаганлар.
Яқин  ўтмиш,яъни собиқ  Шўролар  даврида мана   шундай  минг  йиллик   тарихга эга, қадимий  байрамимиз Наврўзни нишонлашни  таъқиқлаб қўйганди. Минг   бора  шукрки, Мустақиллик  кўплаб миллий,халқона анъаналаримиз  қатори Наврўзни ҳам  қайтариб  берди. Президент  фармони   билан Наврўз умумхалқ байрами  сифатида дам олиш  куни  деб   эълон  қилинди. Шундан буён   халқимиз  Наврўзни аввалгидек   озодалик,ободлик,гўзаллик,меҳр-оқибат,меҳнат,ягиланиш-яшариш байрами сифатида табиатдан баҳра  олиб,баҳорий ноз-неъматлар  тортилган тўкин дастурхонлар, яшил майдон ва боғ-роғларда сайил-томошалар   қилиб,шоду хуррамлик   билан нишонлайди.Шоир айтганидек:

Бошингда ҳуррият  қуёшинг  бордир,
Ўз  Туғро,Байроғинг,Юртбошинг бордир.
Мақсадинг,ғайратинг,бардошинг  бордир,
Ватаним,муборак  бўлсин  Наврўзинг!
Эшпўлат  САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Tumanda bugun

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ..

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди....

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз
Долзарб мавзу / Siyosat

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга ..

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?