kathaq@mail.ru

Аёл киши ўғриликка қўл урса...

Жиноят оламида аёллар жиноятчилиги доимо долзарб аҳамият касб этиб келган. Аёллар жиноятчилиги эркаклар жиноятчилигига нисбатан анча кам миқдорда содир этилса-да, салбий оқибати жиҳатидан аёллар жиноятчилиги олдинда туради.

Чунки аёл энг аввало, она, фарзандлар тарбиячиси ҳисобланади. Агар унинг ўзи жиноятчи бўлса, у тарбиялаган фарзандлардан ижобий фаолиятни кутиш ноўрин бўлади. Зеро, халқимизда "қуш уясида кўрганини қилади", деган нақл бор. Ундан ташқари, аёл севимли ёр, суюкли рафиқа бўлгани боис, у ўз турмуш ўртоғи билан биргаликда оила мустаҳкамлигини таъминламоғи лозим. 


Лекин, афсуски, орамизда арзимаган баҳоналар билан жиноят содир этаётган аёлларнинг борлиги дилни хира қилади.


Насиба Худоёрова (Исми ва фамилияси ўзгартирилган) ҳам туппа-тузук турмуш қуриб келаётган эди. Лекин, кейинчалик нима бўлди-ю, доимий ўзаро низолардан сўнг 2019 йилда у эри билан ажрашади. Қайнотаси ва овсинининг ўғли унинг уйидан маиший техникалар ва буюмларни олиб кетиб қолганини билиб қолиб, аччиқ устида ўғирлик жиноятига қўл уради. У олиб кетилган нарсалари учун қайнотаси ва овсинидан ўч олиш мақсадида овсунининг яшаш уйига кириб бир қанча аёллар кийими ва буюмларни ўғирлаб кетади. 


Аслида, Н.Худоёровага бу кийим ва буюмларнинг ҳеч бири керак эмас эди. Лекин, "жаҳл чиққанда ақл кетади" деганларидек, охирини ўйламай қилинган ҳаракат уни жиноят курсисига ўтқазди. Насиба судда қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини баён қилган бўлсада, афсуски, энди анча кеч бўлганди.


Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.


Насиба Худоёрова Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Темур АЛМАМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Каттақўрғ
он туман суди судьяси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?
Siyosat / Jamiyat

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ..

Navbatdagi sessiya chaqirilmoqda: unda qanday masalalar ko‘riladi?...

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI
Siyosat / Jamiyat

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING QARORI ..

XALQ DEPUTATLARI KATTAQO‘RG‘ON TUMANI KENGASHINING Q A R O R I 2026-yilda Kattaqo‘rg‘on...

Изоҳ қолдириш

Оммабоп янгиликлар

image

Мақолалар архиви

Февраль 2026 (1)
Январь 2026 (3)
Декабрь 2025 (8)
Ноябрь 2025 (5)
Октябрь 2025 (1)
Сентябрь 2025 (11)

Календарь

«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?