Бокс бўйича Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа муддати маълум бўлди

0 196

Бокс бўйича Токио—2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилиш истагидан бўлган мамлакатлар номи маълум бўлди.

Осиё ва Океания минтақалари учун бокс бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақа февраль ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Хитойда тарқалган коронавирус туфайли мусобақа у ерда ўтказилмайдиган бўлди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,Олимпиада лицензион мусобақаси 3—11 март кунлари бўлиб ўтади. Бироқ унга қайси мамлакат мезбонлик қилиши ҳали номаълум.
Маълум бўлишича, Ҳиндистон ва Филиппин бокс федерациялари мазкур мусобақани ўзида ўтказиш истаги билан чиққан. Яқин вақт ичида мусобақага қайси мамлакат мезбонлик қилиши маълум қилинади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ