kathaq@mail.ru

Оилавий ажрим – бу бахтли ҳаёт кушандаси

Оила жамиятнинг энг муҳим ва мустаҳкам бўғини бўлиб, у қанча аҳил ва иноқ, тинч-тотув ва мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик қудратли бўлади. Мамлакатимизнинг келажакда қай даражада юксакликка кўтарилиши эса 30 ёшгача бўлган ёш оилаларимизнинг ўзаро ва оиладаги бошқа аъзоларга нисбатан муомила-муносабатларига боғлиқ, десак хато бўлмайди.

  Инсон   - ҳамиша аниқ мақсад ва орзу-ҳаваслар билан яшайди. Уларни рўёбга чиқаришни эса ҳар бир инсон ўз оиласи, яқинлари ва фарзандлари манфаатлари билан боғлайди. Мустақиллигимиз туфайли минг йиллик қадриятларимиз, унутилаётган анъаналаримиз қайта тикланди. Ҳар биримиз учун  муқаддас даргоҳ, қўрғон саналган оила ва никоҳ муносабатлари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилаларда баркамол шахсни шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Албатта, ёш оила юзага келар экан, улар бир-бирини севиб турмуш қурганми, таниш-билишчилик, совчилик туфайлими, барибир, улар бир-бирини тушуниб, илиқ муносабатда бўлишга ҳаракат қилсалар, бир-бирининг камчиликларини тузатиб борсалар бундай оилада низоларни бартараф этиш осон кечади, уйнинг муаммоси кўчага чиқиб кетмайди.
Ёшларимиз турмуш қураётган вақтида, ҳеч қачон, турмуш ўртоғим ёки унинг оила аъзолари билан низо-жанжалга бораман, охир-оқибатда оилам бузилиб, ажрашиб кетаман,- деб турмуш қурмайди. Ёшлар оила қураётган вақтда тиланаётган эзгу-тилаклар уларга доимо ҳамроҳ бўлиши биринчи навбатда уларнинг ўзига боғлиқ.
Оилавий ажралиш инсон психологияси, унинг келажагига салбий таъсир кўрсатади. Оилавий ажралиш нафақат бир инсонга, балки оиланинг барча аъзоларига, яқин қариндошлар ҳаёти ва руҳиятига салбий оқибатлари билан зарар келтиради. Никоҳнинг барбод бўлиши кўплаб ички руҳий сиқилишлар, зиддиятлар, салбий оқибатларни келтириб чиқаради. Оилавий ажрим ҳар қандай ҳолатда инсонни руҳий ва жисмоний хасталикларга дучор қилади. Шунинг учун оила қургач, уни сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак.
  Халқимизда ажралиш оқибатларига қарашлар бошқа миллат вакиллариникидан фарқ қилиб, ажрашган аёлллар махалла, қариндошлар, қўни-қўшни томонидан танқидий муҳокама қилинади. Унинг турмуш қуриш имконияти ҳам собиқ турмуш ўртоғиникига кўра кам ва у ўз ота-онасиникига қайтиб кетиб яшашга мажбур. Эр эса ўз уйида яшаб қолаверади, яна ёши ўтиброқ қолган қиз болага уйланиб олади. Бу эркакка турмушга чиқаётган қиз эса унинг тирик етим бўлиб қолаётган фарзандлари борлиги ва нотинч оилалар сони яна биттага ортаётганлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди ва ўзи ҳам бу оилада жуда бахтли яшай олмаслигини тушуниб етмайди. Ажрашган эркакга турмушга чиқаётган қизлар уйланмаган йигитга турмушга чиқаётган қизларга нисбатан кўп ва хўп ўйлаб, кейин турмуш қуришга рози бўлишлари керак. Чунки, бу оилада уни жуда кўп муаммо кутиб туради. Фарзандлар муаммоси, алимент муаммоси ва ҳоказо...
Ёшлар оила қуришда биринчи никоҳ қанчалик қимматли ва ардоқли эканлигини, йўқотиб қўйилгач, ачиниш ва қўмсаш ҳислари юзага келиши мумкинлигини никоҳга қадар англаб етишлари зарур. Биринчи тасаввур каби биринчи никоҳ ҳам инсон ҳаётида ўзгача кечинмаларни шакллантиради, шунинг учун ҳам ҳар бир инсон биринчи турмушини қадрига етиши ва ардоқлаши керак. Биринчи оиласини йўқотиш инсон руҳиятига қанчалик салбий таъсир кўрсатишига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Бундай ачинарли ҳолатларга барчамиз гувоҳ бўлганмиз. 
Демак, жамият учун ниҳоятда аҳамиятли ҳисобланган оила-никоҳ мустаҳкамлиги ва муқаддаслигини таъминлаш ҳаммамизнинг фуқаролик бурчимиз бўлиб, никоҳланувчи ёшларга бу ҳақида доимо тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришимиз, оилавий ажримларни олдини олишимиз зарур.
Туримтош Алимова,
 "Оила "илмий-амалий тадқиқот маркази
туман  бўлинмаси раҳбари.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?