Ўқитувчилардан қариндошларининг паспорт нусхаси нега талаб қилиняпти?

0 251

Халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқлардаги мактабларда педагог-ходимлар, хусусан, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг, уларнинг яқин қариндошлари паспорт нусхалари талаб қилинганаётгани сабабини айтди.

Таъкидланишича, халқ таълими соҳасида мактаблари ўқитувчиларининг маълумотлар базаси, яъни шунга уйғун ҳолда уларнинг ўзи ҳамда яқин қариндошларининг паспорт нусхалари шакллантирилмоқда. Таълим муассасаларида, ўқитувчиларнинг бундай маълумот базасини жамлаш ҳам, албатта, соҳани электрон тизим билан мувофиқлаштиришга хизмат қилади. Янада аниқроқ айтадиган бўлсак, айни пайтда соҳада ходимларнинг меҳнат дафтарчасини электрон базага киритиш босқичига киришилди ҳамда бу жараёнлар давом эттирилмоқда.
Ўқитувчиларнинг меҳнат дафтарчасини электрон базага киритиш ва электрон шаклда юритиш эса ўз-ўзида фаолиятнинг такомиллашувига хизмат қилади.  
Қолаверса, бу жараён Президентимизнинг 2019 йил 31 октябрдаги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси билан боғлиқ бўлиб, мазкур қарорга кўра, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб, янги меҳнат шартномалари тузиш, амалдаги меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, уларни тугатиш ҳолатларини “Ягона миллий меҳнат тизими” (“ЯММТ”) ИДАК мажбурий рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилди.
Бунда 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан “Ягона миллий меҳнат тизими” “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида халқ таълими тизими ходимлари томонидан “Ягона миллий меҳнат тизими”  “ЯМТТ” ИДАКга киритиш учун ҳужжат ва маълумотларини жамлаш тақазо этилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ