Телефон ўғирлаганлар ушланди

0 69

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича2019 йил 29 декабрь куни тахминан соат 21:40 ларда номаълум шахслар бошқарувидаги «Nexia» русумли автомашинада Янгиобод кўчасида турган вояга етмаган 17 ёшли М.Ш.нинг олдига келишиб, қўнғироқ қилиб олиш важи билан ундан «Samsung» русумли телефон аппаратини олишиб, қайтариб бермасдан телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи 18 ёшли М.А., 20 ёшли У.А. ва 24 ёшли Ж.М.лар содир этганликлари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган ва гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинганлар.


Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ