Каттақўрғон туманига ҳоким тасдиқланди

0 473

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг 6-чақириқ янги таркибдаги биринчи сессияси бўлиб ўтди. Уни 5-Қорадарё сайлов округидан сайланган депутат Рўзимурод Джураев олиб борди.

Кун тартибидаги дастлабки масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси Набижон Жўраевнинг ахбороти эшитилди.


Қайд этилишича, туман кенгашига сайлов сиёсий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 150 нафар маҳаллий ҳамда марказий сайлов комиссияси аккредитациясидан ўтган 5 нафар халқаро кузатувчилар иштирокида ўтказилган. Жараён “Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси саҳифаларида мунтазам ёритиб борилган. Жойлардан сайлов қонунчилиги қўпол тарзда бузилганлиги ҳақида хабарлар келиб тушмаган.


Сессияда кенгаш регламенти ва кенгаш раиси ўринбосарини сайлаш, депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш, доимий комиссиялар таркибини шакллантириш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.


Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари қўшма мажлиси маслаҳат кенгаши аъзолигига депутат Тоштемир Ҳайитов номзоди тавсия этилди. 


Сессияда ташкилий масала кўрилди. Каттақўрғон тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган Аъзамхон Усмонович Бахрамов номзоди депутатлар томонидан маъқулланди.


Кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ