kathaq@mail.ru

Мақсад – жиноятчиликнинг олдини олиш

Каттақўрғон туманида 2018 йилда 231 та жиноят қайд этилган бўлиб, шундан 50 таси ёшлар томонидан содир этилган. Ўтган 2019 йилда эса жиноятлар сони 222 тага етган, шундан ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар 43 тани ташкил этади. Бу кўрсатгич 2018 йилга нисбатан 14 фоизга камайган. Аммо бу рақамларни ютуқ деб қабул қилиш нотўғри.   Жиноятлар, албатта, бекорчиликдан, ишсизликдан келиб чиқади. Аҳоли, хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шавкат Рахмонов томонидан Каттақўрғон туманида ўтказилган сайёр қабул асосан шу каби масалаларга қаратилди.
Туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари, туман ИИБ масъул ходимлари иштирок этган сайёр қабулда туманимиз аҳолиси томонидан 23 та мурожаатлар келиб тушди. Мурожаат қилувчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этди.
Мурожаатлар ичида Ички ишлар идораларига ишга кириш, янги паспорт олиш, алимент ундириш ва уй-жой масалаларидаги низоларга оид масалалар асосий эътиборда бўлди. Сайёр қабул давомида 14 та мурожаат жойида ижобий ҳал қилинди, 5 таси эса ижрога йўналтирилди, қолганлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабул давомида 5 нафар ёш йигит-қизларга янги фуқаролик паспортлари ва эсдалик совғаларини топширилди.

Ўз мухбиримиз.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган
Siyosat

9 та муҳим таклиф – барчасида умумжаҳон манфаати кўзланган ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош...

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ
Jamiyat

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ЎЗБЕК ТИЛИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ ..

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?