Сарсонгарчиликка ўрин йўқ

0 182

Илгари тадбиркорликни йўлга қўймоқчи, бирор фирма ёки корхона очмоқчи бўлган одам ҳужжат тўғрилаш жараёнида сарсон-саргардон бўларди. Нотариус, архив ёки кадастр идорасидан, газ, электр, сув таъминоти ташкилотидан ёки маҳалладан оддий бир маълумотнома олиш учун ҳам баъзан кун бўйи навбатда туришга тўғри келарди. Давлат   хизматлари маркази фаолият кўрсата бошлагандан буён аҳолига бир талай қулайликлар яратилиб, барча ишлар бир жойда ҳал бўлиб, ҳеч қандай сарсонгарчиликка ўрин қолмади. 

    Марказ томонидан 2019 йилда жами 1746 та тадбиркорлик субъектлари (523 та юридик шахслар, 1223 та якка тартибдаги тадбиркорлар, 4 та хорижий корхоналар) давлат рўйхатидан ўтказилди. Марказ орқали жисмоний ва юридик шахсларга жами 56577 та давлат хизматлари кўрсатилди. Кўрсатилган хизматларнинг асосий қисмини 2МПа босимдан юқори бўлмаган газ, 20 кВт. дан юқори бўлган электр тармоқларига ҳамда Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш ишлари ташкил қилади. Шунингдек,  73 та объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга ҳамда  40 та турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсат бериш, 9 та юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш, 9681 та Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайдиган электрон рақамли имзо сертификатини бериш, 178 та Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, 7263 та Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича ариза бериш, 4671 таси фуқарони жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, 6 таси Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, 4 та Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, 33 та Чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар бериш, 7 та табиий газни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунаси қиёслашга ариза бериш, 69 та Кадастр паспортини шакллантиришга оид ва бошқа соҳаларда  давлат хизматлари кўрсатилди. 
Ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан бир марталик умум давлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун берилган аризалардан жами 1737 тасига туман ҳокимининг қарори қабул қилинди. 
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш  кўникмасига ҳам эга бўляптилар. Давлат хизматлари маркази томонидан йўлга қўйилаётган мазкур қулайлик аҳолини ҳуқуқий билимини ошириш билан бирга компьютер саводхонлигини ҳам юксалтиради. Бунда фуқаролардан марказларга давлат хизматидан фойдаланиш учун  фуқаролик паспортларини ўзлари билан олишлари кифоя.Чунки, хизмат кўрсатиш учун фуқаронинг паспорт маълумотлари жуда муҳим.
Ўтган 2019 йилда Марказ орқали жисмоний ва юридик шахсларга 2018 йилга нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми икки баробарга кўпайди. Марказ томонидан бугунги кунга келиб халқимизга 120 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Кириб келган 2020 йилда Марказимиз томонидан фуқароларга хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги янада яхшиланади.

Бектош РУСТАМОВ,
туман Давлат хизматлари 
маркази директори. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ