kathaq@mail.ru

Энди маҳалла посбони бўлмайди улар ўрнига профилактика инспекторларининг ёрдамчиси лавозими жорий этилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ ҳокимларга ҳар куни тегишли ҳудуднинг сутка давомидаги криминоген вазияти билан шахсан танишиш мажбурияти юкланиб ва бунда ижтимоий-маиший тусдаги жиноятларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланган.


"Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, профилактика инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозими жорий этилди, улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига ёрдам кўрсатади.


Бириктирилган ҳудудда жиноятлар даражаси пасайган, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилган ҳолларда бир вақтнинг ўзида фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари, профилактика инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари ҳамда "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмасининг алоҳида ўрнак кўрсатган аъзолари пул мукофотлари билан тақдирланиши белгиланган.
Ўз мухбиримиз.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Tumanda bugun

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди ..

Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг навбатдан ташқари 13-сессияси бўлиб ўтди....

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз
Долзарб мавзу / Siyosat

Президент: Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга ..

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2020    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?