Янги тартибдаги тўй қилиш низомини бузган оила аниқланди

0 171

2020 йилнинг 1 январидан “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг Қўшма қарори билан тасдиқланган Низом кучга кирган эди.

Ушбу низомни бузган биринчи оила аниқланди деб ёзмоқда STV.
Самарқанд вилоятида 4-5 январ кунлари ўтказилган бир нечта тўйларда 200 кишидан ортиқ кишилар таклиф қилинган. Ана шундай тўйларнинг бири Самарқанд туманидаги “Хўжа Аҳрор Вали” маҳалласида бўлиб ўтган. Тўйга 370 нафар меҳмонлар таклиф этилган.
Тўйга ташриф буюрган "Ширинобод" МФЙ вакиллари тўй ва тантаналарни ўтказиш тартибини бузганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилаётгани таъкидлади.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ