kathaq@mail.ru

Ҳарбийлар билан учрашув

Каттақўрғон туман ҳокими А.Бахрамов бошчилигидаги туман секторлари раҳбарлари ва Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири туманимиз ҳудудида жойлашган Марказий ҳарбий округга қарашли 02855 сонли ҳарбий қисмда бўлишди. Учрашувда Аъзамхон Бахрамов ҳарбий қисм командир ва аскарлари билан давра суҳбати ўтказди. Ҳарбийлар ҳаёти билан яқиндан танишиб, уларни саволларига жавоб қайтарди. 
Биринчи марта бўлаётган бундай учрашувда туман ҳокими суҳбатни ноананавий тарзда олиб борди. Учрашув давомида муаммолар ечими, ҳарбий хизмат масъулияти ва жавобгарлиги, ҳарбий бурч масъулияти тўғрисида самимий дилдан суҳбат бўлиб ўтди. - Дунёга келган ҳар бир одам бахтли ва бой бўлишни орзу қилади, - деб таъкидлади Аъзамхон Бахрамов, Туман ҳокимининг, ҳарбийларнинг бой ва бахтли яшашлари учун нима керак, деган саволига аскарлар турлича жавоб бердилар. Кимдир юртимизда тинчлиги-ю, эл-юрт саломатлиги деса, яна кимдир ота-онаси соғлигини, яна кимдир эса бой ва бахтли яшаш учун яхши иш, яхши ойлик, аҳил оила, дея жавоб қайтаришди. Аъзамхон Бахрамов ёшларга “одамнинг бойлиги пулнинг кўплиги билан эмас, балки кўнгилнинг тўқлиги билан ўлчанишини” алоҳида таъкидлаб ўтди. 
Инсон учун бахтли бўлишнинг асосий шартларидан бири бу - инсон ҳаётида албатта, битта ҳунарни эгаллашидир. Ҳар бир киши шу эгаллаган ҳунарини мукаммал ўрганиши ва ўрганган ҳунарини янада бойитиб боришдан ҳеч қачон тўхтамаслик кераклиги айтилди. 
Инсоннинг бахтли ва бой бўлиб яшашида китобнинг ўрни беқиёслиги учрашувда алоҳида таъкидлаб ўтилди. Чунки китоб ҳар бир инсон учун энг оғир кунда ҳам энг яқин елкадошдир. 
- Туман ҳокими билан бўлиб ўтган учрашув мен қатори барча ҳарбий қисм аскарларида катта қизиқиш уйғотди, - дейди оддий аскар Бобур Тожиев. - Инсоннинг бойлиги унинг маънавий дунёси ҳамда интеллектуал салоҳияти билан ўлчаниши тўғрисидаги фикрлар менинг дунёқарашимни тубдан ўзгартириб юборди. Бу учрашувдан олган билим ва кўникмаларим негизида мен ўзимнинг келгуси ҳаётимни қура олсам, ишонаманки ҳаётда албатта, муваффақиятларга эришиб, юксак натижалар соҳиби бўламан.

Тадбир сўнгида туман ҳокими ҳарбийларга китоблар совға қилди. Ушбу учрашув иштирокчи-ҳарбийларда  жуда катта таассурот қолдирди.

Жахонгир САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?