Террорчиликда гумонланган шахслар қўлга олинди

0 253

Наманган вилоятида террористик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига  таяниб xs.uz хабар беришича, жорий йил 7 январь Наманган вилоятида Ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилган. Ушбу тадбир давомида Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган террорчилик ташкилотларининг ғоявий таъсирига тушиб, уларнинг сафига қўшилиш мақсадида қуролли тўқнашувларни давом эттираётган ҳудудларга чиқиб кетишни режалаштирган Янгиқўрғон туманида яшовчи бир нечта фуқаролар қўлга олинди. Уларнинг яшаш хонадонлари текширилганда алоқа воситалари хотирасида экстремистик мазмундаги материаллар сақланганлиги ва бошқаларга ҳам тарқатиб келаётганликлари маълум бўлди.


Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ