Ўзбекистон “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати” деб топилди

0 170

Англиянинг машҳур спорт сайтларидан бири thefight-site.com нашри ҳаваскор боксда дунёнинг энг яхши спортчилари ва бошқа номинациялар бўйича кучлилар номини эълон қилди, дея хабар берди xs.uz.

Эътиборлиси, бокс бўйича турли йўналишларнинг ғолиблари сифатида Ўзбекистон спортчилари эътирофга сазовор бўлишди.


Мақола муаллифи Тейлор Ухиггинснинг келтиришича, “2019 йил боксчиси”, дея Осиё ва Жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов эгаллаган бўлса, ундан кейинги ўринларда кубалик Энди Круз Гомес ва Баҳодир Жалолов номлари қайд этилган.


Жаҳон боксида “Қизиқарли жанглар олиб борувчи” сифатида ҳамюртимиз Абдумалик Ҳалаков келтирилган. “Йил нокаути” сифатида эса Баҳодир Жалоловнинг Ричард Торрес устидан қозонган ғалабаси кўрсатилган.
Мақола сўнгида “Йилнинг энг яхши бокс мамлакати”, дея Ўзбекистон номи келтирилган.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ