UzAuto Motors янги автомобиль нархларини эълон қилди

0 419

25 декабрь куни Тошкентда SUV сегментига мансуб  Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox янги автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Янги моделлар премиум синфга мансуб автомобилларининг сегментини тўлдирди.

Trailblazer ва Equinox автомобиллари учун шартнома тузиш UzAuto Motors дилерлик марказларида бугундан бошланади. Tahoe ва Traverse моделларига шартномаларни фақат Nurafshon Autocentre (Тошкент вилояти) автосалонидан олиш мумкин.
UzAuto Motors маҳсулотлари савдоси амалиётидан маълумки, юртимиздаги истеъмолчилар бизнес-синфига мансуб автомобилларни харид қилаётганда тўлиқ комплектацяни афзал кўради. Бунга далил сифатида  - Malibu Turbo 2.0 LTZ ҳамда Tracker LTZ автомобилларини келтириш мумкин.Шуларни инобатга олган ҳолда Chevrolet Tahoe, Traverse, Trailblazer ва Equinox автомобиллари маҳаллий бозорда фақат тўлиқ комплектацияда таклиф қилинади.
Оддийроқ комплектациядаги автомобилни харид қилишни истаганлар дилерга буюртма қолдириши ёки info@uzautomotors.com юбориши мумкин. Зарур миқдорда буюртма йиғилганидан сўнг компания ушбу автомобилларни харидорларга етказади.  

Автомобиль нархлари:
EQUINOX

Бошланғич нархи:  225 652 174 сўмдан  
Redline LT комплектацияси: 303 478 261 сўм
 
TRAILBLAZER
Бошланғич нархи:  264 347 826 сўмдан  
LTZ комплектацияси: 346 086 957 сўм

TRAVERSE
Бошланғич нархи: 404 173 913 сўмдан  
Premier комплектацияси: 518 260 870 сўм

TAHOE
Бошланғич нархи:  517 391 304 сўмдан  
Premier комплектацияси: 691 304 348 сўм

Автомобилларнинг нархлари Қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган, дейилади компания хабарида.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ