“ТОЗА ҲУДУД” ЯНГИ БИНОДА

0 154

     “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари тозалик, озодалик ва саришталикни сақлаш орқали халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишга, турмуш шароитини яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 

Байрам арафасида  “Тоза ҳудуд” ДУКнинг Каттақўрғон туман филиали учун қурилган маъмурий биносини очилиш мараосимии бўлиб ўтди. Маросимда туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов, тумандаги сектор раҳбаралари,  корхона ва  ташкилот раҳбарлари ҳамда нуронийлар  иштирок этди. 

     Филиал биноси  830 миллион сўм маблағ эвазига, “Учқун Акмалович” МЧЖ томонидан  қуриб,фойдаланишга топширилди.Бинода маъмурий идора, мижозлар билаш ишлаш, тиббиёт, ювиниш, техникаларга хизмат кўрсатиш ҳамда  сақлаш хоналаридан иборат моддий-техник марказ иншоотлари барпо этилди. Хоналар эса янги мебеллар билан жиҳозланди. Ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, йўл четларига арча дарахтлари экилди, кириш йўлларига асфальт ётқизилди.
 Вилоят ҳокимининг  қарори билан 1ноябрдан Каттақўрғон шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали билан бирлаштирилди. Ҳозирда корхонада  60 нафар ишчи-ходим фаолият олиб бормоқда.Филиал ихтиёрида 13 та “ISUZI” русумли чиқинди ташиш транспортлари, 1 та самосвал, 1 та трактор, 1 та ассимизатор техникалари мавжуд бўлиб,улар ёрдамида 34 та маҳаллада суюқ, қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тартиби режа асосида изчил йўлга қўйилган.Филиал ходимларига яратилган қулай шароит ва мавжуд техникалар ёрдамида жамоат жойларининг санитария ҳолатини яхшилаш имкони янада ошди.Шу боис корхона 2020 йилнинг январ ойидан бошлаб, яна  4та  маҳаллага хизмат кўрсатади.


Жахонгир САФАРОВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ