Кўриб чиқилиб, қаноатлантирилган ишларнинг 972 таси, яъни 64 фоизи тадбиркорлик субъектларининг даъволарига тўғри келади.
Ўз фаолияти ва мажбуриятларига лоқайд тадбиркорларнинг 33 227 932 107 сўмлик боқиманда солиқ қарзлари давлат бюджетига мажбурий ундирилди.
Бундан ташқари, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьялари томонидан Пахтачи туманида 12 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга ошириб, 486 нафар иштирокчиларга жамиятимизда қўлланилаётган ва янги қабул қилинган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, жойларда сайёр қабуллар ўтказилди.
Й.НОРБЕКОВ,
Каттақўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Р.БЕГИМОВ,
Каттақўрғон туманлраро иқтисодий суди судьяси.