Туман Давлат хизматлари маркази коррупцияга қарши

0 143

Мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Ўтказиладиган тадбирларда коррупцияга қарши курашиш борасида прокуратура ва адлия бошқармалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб борилмоқда. Қайд этилганидек, ваколатли органлар ходимларига ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш тақиқланган ва уларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришда манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган шахсий манфаатдорлик ҳолатларига йўл қўймаслиги белгилаб берилган. 


Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, бу орқали коррупциянинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари таҳлил этилиб, галдаги муҳим вазифалар белгилаб олинган. 


Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши фаолияти бўйича рейтингида Адлия вазирлиги юқори самарадорликка эришган давлат органи, деб топилган. 


Бошқа идораларда бу борада сезиларли силжишлар ҳали кўзга ташланмаётган бир пайтда кўп минг кишилик жамоага эга адлия идоралари бу борада янада юқори марраларни кўзламоқда. Аниқроқ айтганда, тизимда коррупцияга умуман йўл қўйилмаслигини таъминловчи очиқлик ва шаффофликка катта эътибор қаратилаётир. 


Шу қаторда Давлат хизматлари марказларида шаффофлик – энг устувор масалага айланган. Шу мақсадда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришларини назорат қилиш, шунингдек, иш фаолиятида суиистеъмолчиликнинг олдини олиш мақсадида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, унда Давлат хизматлари марказлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш асосий принципларидан бири, деб белгиланган. 


Мазкур тадбирлар доирасида ходимларнинг билим ва малакасини ошириб бориш билан бирга қонун ҳужжатлари билан ўрнатилган одоб-ахлоқ намунавий қоидаларининг мазмун-моҳияти, хулқ-атворни бузганлик учун қўлланадиган жавобгарлик чоралари тушунтириб борилади. Тадбирлар доирасида ижтимоий тармоқларда ва оммавий ахборот воситаларида турли чиқишлар қилинмоқда. Шунингдек,  Давлат хизматлари марказлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. 


Дастурда адлия органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар ҳам белгиланган. 


Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши ва хизмат вазифаларини виждонан бажариши бўйича ходимлар огохлантирилган. 


Бир сўз билан айтганда, Давлат хизматлари марказларида хизмат қилаётган ҳар бир ходимнинг хулқ-атвори, ўз вазифасига виждонан ёндашуви, коррупциядан йироқлиги ва халқ билан мулоқотда одоб-ахлоқ қоидаларига қай даражада риоя этаётгани Агентликнинг қатъий назорати остига олинган.  


Бу эса соҳада қатъий тартиб-интизом ўрнатилиши, ходимларнинг самарали фаолият кўрсатишига замин яратади. Муҳими, бу жараёнда фуқароларга кўрсатилаётган давлат хизматлари сифати янада ошиши тўғрисида айтиб ўтди. 

С.Ҳақбердиев,
 Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация  
технологиялари бўлими бош мутахассиси.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ