СПОРТЧИ ЁШЛАРНИНГ БАЙРАМ СОВҒАСИ

0 189

  Навоий шаҳрида 14-15 декабрь  кунлари  Ўзбекистон   Республикаси “NUR-HAS”  “Shinkyokushinkai Каrate” маркази томонидан Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан ёшлар ва ўсмирлар ҳамда катталар ўртасида навбатдаги чемпионат мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур чемпионатда юртимиз каратэчиларидан ташқари Мўғилистон ва Тожикистон давлатларидан ҳам спортчилар иштирок этдилар.

  Туманимиз каратэчилари ҳам чемпионатда муваффақиятли қатнашиб, ўз вазн тоифаларида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритдилар. Жумладан, тумандаги 25-мактаб ўқувчилари Бобораҳим Исматов, Умида Нуруллаева, 27-мактаб ўқувчиси Шуҳрат Тўраевлар  олтин, 25-мактаб ўқувчиси Азиз Каримов кумуш, 25-мактаб ўқувчилари Жафарбек Жўрабеков, Дилдора Саидмуродова, Умида Каримова ҳамда 23-мактаб ўқувчиси Нурзод Раббимовлар бронза медалини қўлга киритиб, туманимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Ёш спортчиларимизнинг нуфузли мусобақада қўлга киритган медаллари байрамга муносиб совға бўлди.  


Ўз мухбиримиз.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ