Бу йилги ғалла экишда янги инновацион техникалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, туманга олиб келтирилган 10 дона Туркияда ишлаб чиқарилган янги дон экиш селкаларидан фойдаланиш эвазига сара уруғ сифатли ва қисқа муддатларда экилди. Ушбу сеялкаларнинг афзаллиги шундаки, дон уруғлари эгатларга бир меъёрда ва белгиланган чуқурликда экилади. Бу эса далада тўлиқ ниҳоллар униб чиқишини таъминлашда қўл келди.
Айни пайтда униб чиққан майсаларни сақлаш, агротехник тадбирлар асосида парваришлаш, маҳаллий гўнг жамғариш, ғалла экилган дала майдонлари атрофини ўраш ва заракунандаларга қарши кураш чора-тадбирларини қўллаш изчил олиб борилмоқда.
Нурали Номозов,
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими бошлиғи.