kathaq@mail.ru

Электрни ўғирлаган электрик ўттиз кун ичида бир қарорга келди

Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими томонидан “Деҳқон бозори” ҳудудида электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилди. Бозор маъмуриятида электрик бўлиб ишлаб келаётган И.Азимов электрдан ноқонуний фойдаланиш йўлини тутганлиги аниқланган. 

Хусусан, И.Азимов бозор ҳудудига ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг “Б” фаза ток трансформаторининг “А” кучланиш симини узиб қўйиб, электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб қўйган ва бунинг оқибатида давлат манфаатларига 23 млн. 436 минг сўмлик моддий сўм зарар етказган. 

Унинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддасида кўрсатилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли унга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, қонун талабига кўра жиноят аниқланган кундан бошлаб ўттиз кун ичида зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги тушунтирилган. 
Шунга кўра, қонун бузар И.Азимов ишни жиноий жавобгарликкача олиб борилишидан кўра зарарни тўлиқ қоплашни маъқул кўриб, шаҳар электр таъминоти корхонасига 23 млн. 436 минг сўм тўлаб қўйди. 

ЎзА.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?