Адашган шахслар жамиятдан ажратилмайди

0 80

Президентимиз ташаббуси билан суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришишда юксак самаралар бермоқда.


Хусусан, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида кўрилган ишлар сони ҳам бунга яққол мисол бўла олади. Жумладан, 2017 йилда 87 нафар шахсга нисбатан 53 та жиноят иши кўриб, чиқилган. 2 нафар шахсга жарима, 4 нафар шахсга ахлоқ тузатиш иши, 17 нафар шахсга озодликни чеклаш, 15 нафар шахсга шартли ҳукм, 49 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


2018 йилда 50 нафар шахсга нисбатан 36 та иш жиноят иши кўриб чиқилган. 12 нафар шахсга жарима, 1 нафар шахсга ахлоқ тузатиш иши, 23 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 3 нафар шахсга нисбатан шартли ҳукм, 14 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


2019 йилнинг 9 ойи давомида эса 41 нафар шахсга нисбатан 30 та жиноят иши кўриб чиқилган. 7 нафар шахсга нисбатан жарима, 1 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш иши, 11 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 3 нафар шахсга нисбатан шартли ҳукм, 19 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Ушбу рақамларни бежиз келтирмадик. Эътибор қилинса, суд ҳукми билан қамоқ жазоси тайинланганлар сони йил сайин камайиб бормоқда. Бу эса албатта, давлатимизда адашган шахсни жамиятдан ажратмаган ҳолда тўғри йўлга қайтариш сиёсатининг амалий ифодасидир.


Аммо шу ўринда қайд этиш лозимки, туман суди судьялари томонидан 2017-2018 йиллар ҳамда 2019 йилнинг 9 ойи давомида жами 102 та гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни олдини олиш ва уларни содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича хусусий ажримлар чиқарилган. Албатта, бу каби ишларни келтириб чиқарган омиллар ва унинг оқибатларини муҳокама қилиш ва келгусида шу каби жиноятлар содир этилишининг олдини олиш чораларини белгилаш учун тегишли жойларга юборилган.


Азиз ҲАМИДОВ,

жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг девонхона мудири.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ