kathaq@mail.ru

Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб мактаб ўқитувчиларини лицензиялаш бошланади

Ўзбекистонда 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб ўқитувчиларни босқичма-босқич лицензиялаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди "Дарё" нашри.

Қайд этилишича, ўқитувчиларни рағбатлантириш учун уларнинг маошлари 2,5 баробарга оширилди, шунингдек, қонунчилик доирасида ўқитувчиларнинг сифатли ишини қўшимча рағбатлантириш механизмлари жорий этилди.
Хусусан, Президент қарори билан халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига бир марталик мукофот жорий этилди. Хусусан, олтин медални қўлга киритган ўқувчи 111,5 миллион сўм, ўқитувчиси эса 100 миллион сўмдан зиёдроқ миқдорда мукофот олади.
Таъкидланишича, ўқитувчилар таълим сифатини тахминлаш учун ўз билим ва кўникмаларини оширишлари лозим. Ўқитувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида вазирлик Сирдарё вилоятида тест синовларини ўтказган. Кейинги тест синовлари барча вилоятларда босқичма-босқич ташкил этилади.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаровнинг маълум қилишича, 2021 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчилар ва мактаб директорларининг 5 фоизи мажбурий лицензияланиши керак. Лицензия ўқитувчилар учун 5 йил муддатга, мактаб директорлари учун эса 3 йилга берилади.
Мактаб ўқитувчиларини босқичма-босқич лицензиялаш тартибини жорий этиш малакали, билимли педагогик маҳоратга эга ва болалар билан ишлаш учун етарли психологик билимга эга ўқитувчиларни танлаш имконини беради.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, малака тоифаси бўлмаган ўқитувчи касбий лицензия олганидан сўнг иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчилар учун бериладиган ойлик маош олади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?