Чой ичиш қайси касалликка чалинган инсонлар учун зарарли?

0 22

Чой тетиклаштирувчи ичимлик бўлиб, у ўз хусусиятига қараб, инсон саломатлигига ҳар хил таъсир кўрсатиши мумкин.

Мутахассисларга кўра ошқозон яраси ва ўн икки бармоқли ичак яраси билан хасталанганлар, шунингдек, ошқозонда нормадан ортиқ кислоталилик бўлган одамларга чойни истеъмол қилишдан чекланиши керак.

Айрим ҳолатларда чой зарда, ошқозон-ичак трактининг шиллиқ пардаларини безовта қилиши мумкин.
Бундан ташқари, унинг таркибидаги кофеин бош оғриғи, асаб тизимига таъсир қилиши мумкин.

Аччиқ чой юрак тез уруши ва ичак сокини ажралишини кучайтириши мумкин.
Кучли чой юракнинг томир уришига ва ошқозон ширасининг меъёрдан ортиқ ажралишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун гипертоник ва атеросклерозга чалинганлар чойдан ўзини чеклаши керак.

Кўк чой кўп ичиш натижасида буйракларда тош пайдо бўлиши мумкин, чунки унда кўп миқдордаги оксалат - кислота тузлари мавжуд.

Уйқусизликдан азият чекадиган одамлар учун аччиқ қора чой ичмаслик керак: таркибидаги танин мия фаолиятини кучайтиради ва қон айланишини фаоллаштиради.Лимон ва занжабил чой мазасини оширади, аммо улар ошқозон-ичак тракти касалликлари бўлган одамларга зарар етказиши мумкин. Шифокор, стоматит бўлганлар лимондан воз кечишга чақирди.

Шифокорлар ошқозон ва ичак касалликлари бўлган одамларга сутли чой ичмасликни маслаҳат берди. Мутахассис буни сут антиоксидантларни зарарсизлантириши, ферментацияга, газ ҳосил бўлиш ва безовталикка олиб келиши билан изоҳлашади.

Ўсимлик чойлари эса аллергия билан хасталанганларга, шунингдек юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган одамлар, ёки қон босимини барқарорлаштирадиган дориларни қабул қилганидан кейин хавфли бўлиши мумкин. Шифокор, шунингдек, аллергик бронхит, ринит ва бронхиал астма касаллигига чалинганлар ўтли чойлардан сақланишни тавсия қилди. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ