Олимлар ёғли таом эркаклар учун ўта хавфлилигини аниқлашди

0 29

Канаданинг Монреаль шаҳридаги Макгилл университети соғлиқни сақлаш маркази мутахассислари таркибида жуда кўп ёғ бўлган таомни истеъмол қилиш ва простата бези ўртасида боғлиқликни аниқлашди. Бу ҳақда MedicalXpress портали хабар қилди.

Тадқиқотчилар 319 кишининг овқатланиш ва MYC онкоген намойиш бўлиши билан боғлиқ маълумотларини тўплашган. Натижада рациони ёғларга бой кишиларнинг бундай ёғларни умуман истеъмол қилмайдиганларга қараганда простата саратонидан ўлиш хавфи 4 баравар юқори эканлиги ҳақидаги хулосага келишган.

Маълум бўлишича, ёғларга бой овқатларни истеъмол қилиш саратон кўпайишини тезлаштирувчи тўқималарнинг қайта лойиҳаланишига олиб келар экан ва бунда ўлимга олиб келиш эҳтимоли ошади.

Ҳайвон ёғларининг таомдаги ҳиссасини камайтириш касалликни дастлабки босқичидаги ривожланиш суръатини пасайтириши мумкин. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, келажакда унинг натижалари простата саратонига чалинганлар учун махсус парҳезни тузишда ёрдам бериши 
мумкин. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ