Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бош тортган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

0 26

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паст Дарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.S.M.” МЧЖ раҳбари А.Г. 2018 йил давомида товарлар реализациясидан тушган 5,1 миллиард сўм нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдорда бузганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда zarnews.uz маълум қилмоқда.


У товар айланмасини яшириш мақсадида корхонани ўзи томонидан янги ташкил этилган “W.E.C.” МЧЖ таркибига қўшиб, 849,7 миллион сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Бош прокуратура ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан А.Г. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ