Туманда сув иншоотлари қурилди

0 34

Ўтган йили "Сувоқова" ДУК туман  филиали фаолияти қайта йўлга қўйилди. Натижада корхона томонидан маҳаллий аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жорий йил бошидан туманда мавжуд 0,7 км ичимлик суви каналлари ва 11 дона сув насослари жорий таъмирланди. 7,4 км. янги сув қувурлари ўтқазилди ва 8 та янги сув иншоотлари қурилди. 

Тумандаги Мадраса ва М.Улуғбек маҳаллалари ҳудудидаги А.Навоий кўчаси 20, 20А ва 20Б уйлардаги аҳолини сув билан таъминлаш мақсадида ушбу ҳудудда 3 та сув иншооти ва 0,7 км. сув тармоғи қурилиб ишга туширилди. Ҳозирда бу уйларда истиқомат қилаётган аҳоли тўлиқ тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишмоқда.
Бундан ташқари тумандаги Қорадарё, Мўндиён, Муллакўрпа, Валижон, Алижон, Эзгулик ва Қоракўлча маҳаллаларида ҳам жами 7 та сув иншооти ҳамда 14,6 км. янги сув етказиб бериш тармоқлари тортилиб, маҳаллий аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Тумандаги Қорадарё, Яккабоғ, Уйшун, Равотли, Жарбоши қишлоқларидаги мавжуд сув иншоотлари ҳам жорий таъмирдан чиқарилди, 2,5 км. янги тармоқ тортилди. Мўндиён маҳалласида янги 2 та сув иншооти қурилиб, 1,0 км узунликдаги янги тармоқ тортиш ишлари бажарилди.
Жорий йилда тумандаги Мўндиён, Муллакўрпа ва Валижон қишлоқлари "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган бўлиб, мазкур қишлоқларда дастур ижроси тўлиқ таъминланди. Ушбу қишлоқларда 3 та янги сув иншооти қурилиб, 9,9 км. сув тармоғи тортилди ҳамда фойдаланишга топширилди.
Туманимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлидаги хайрли ишлар бундан буён ҳам давом эттирилади.

Исроил ЮСУПОВ,

"Сувоқова" ДУК 

 туман филиали бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ