Сайлов кодекси – сайлов адолатлилигини таъминлаш кафолати

0 16

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси,  Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига жорий йилнинг 22 декабрида ўтказиладиган сайловлар "Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!" шиори остида бўлиб ўтади. Негаки, сайловлар Президентимиз томонидан имзоланган ва 2019 йил 26 июндан амалиётга жорий этилган Ўзбекистон Республиксининг Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Сайлов кодексида сайловларни умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва принциплар асосида демократик,  очиқ-ошкора ўтказишга хизмат қиладиган ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар ўз аксини топган. Шунингдек, илгари амалда бўлган кўпгина чекловлар чиқариб ташланди. Сайлов кодекси бешта сайловга оид қонунларни ўзида мужассам этган, кўплаб қонун ости ҳужжатларда мавжуд ҳуқуқий нормалар акс эттирилган, бугунги кун талабига жавоб берадиган ва тўғридан тўғри ишлайдиган қонунга айланди. Ушбу қонунда Қонунчилик палатасида депутатлар ўринлари учун Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти бекор қилиниб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида амалдаги депутатлик ўринлари (150 ўрин) сақлаб қолинди. 
Аввалги қонунда суд томонидан лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши ва сайловда қатнашиши мумкин эмас эди. Кодексда уларнинг сайланиши мумкин эмаслигига оид норма қолдирилиб, "сайловда қатнашмайдилар", деган жумла чиқариб ташланди. Озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилишига доир тартиблар кодекснинг 10-ва 27-моддаларида белгилаб қўйилди. Имконияти чекланган шахсларнинг сайловга оид конституциявий ҳуқуқларини кафолатлаш мақсадида кодекснинг 31-моддасида сайлов бюллетенлари брайль алифбосида тайёрланиб, 41-моддасида жисмоний имконияти чекланган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш белгилаб қўйилган.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилиниб, сиёсий партиялар роли янада кучайтирилди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари сони 3 дан 5 кишига кўпайтириш белгиланди.
Сайлов кодексидаги ўттиздан ортиқ янги норма ва қоидалар, республикамизнинг ҳар бир ташкилотида сайловларнинг очиқ-ошкоралигини таъминлашга, сайловларнинг адолатли ўтказилишига, сайловчиларнинг ҳуқуқларини қонунлар асосида кафолатлашга ҳуқуқий замин яратди.
22 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда фаол қатнашиб,   муносиб номзодларга овоз берайлик.

Камолиддин Аҳмедов
Каттақўрғон туман ҳ
окимлиги юрисконсульти.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ