kathaq@mail.ru

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТИ САЙЛОВИНИ ЎТКАЗУВЧИ 63-КАТТАҚЎРҒОН ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

САЙЛОВ УЧАСТКАЛАРИДА САЙЛОВЧИЛАРНИНГ МУДДАТИДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШИНИ ЎТКАЗИШ ВАҚТИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сайлов кодексига мувофиқ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади. Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади.
Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосини имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 57-моддасига асосан округ сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Сайлов округи ҳудудидаги барча Ягона сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз бериш ўтказилсин.

2. Муддатидан олдин овоз бериш 2019 йил 12 декабрь куни бошланиб, 2019 йил 19 декабрга қадар ўтказилсин.
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти эрталаб соат 9-00 дан кеч соат 18-00га қадар деб белгилансин.

3. Сайлов округи ҳудудидаги барча участка сайлов комиссияларига муддатидан олдин овоз беришни қонун талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш топширилсин.  
Барча участка сайлов комиссиялари аьзолари сайловчиларни муддатидан олдин овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида  хабардор қилсин.

4. Округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Т.Алқаровга участка сайлов комиссияларига сайлов бюллетенлари ва зарур канцелярия буюмларини ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш топширилсин.
5. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

63-Каттақўрғон округ сайлов комиссияси раиси     А.Жуманазаров
2019  йил 30 ноябрь
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?