Уйлар катталашди, оилалар кичрайди

0 28

⚫ Уйларимизни ҳашаматли қилиб, баланд-баланд қуряпмиз. Аммо оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, мурувват камайди.
⚫ Тиббиёт ривожланди. Бироқ касалликларнинг тури кўпайди.
⚫ Одам Ойга етиб борди. Аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар.
⚫ Инсоният космосга парвоз қилмоқда. Аммо ён қўшнимиз оч қолаётганидан, қишда совқотаётганидан хабаримиз йўқ.
⚫ Пуллар кўпайди. Аммо хотиржамлик йўқолди. Уй, машина ва бошқа қиммат жиҳозлар сотиб оляпмиз. Аммо ношукрлик бор.
⚫ Донолик юксалиб боряпти. Лекин ҳис-туйғулар камайиб кетяпти. Ҳамма илмий жиҳатдан ўсиб борса-да, бир-бирини, воқеаларни, ўқиган нарсаларини ҳис қилиш кам.
⚫ Билим-маърифат ошди. Аммо ҳикмат озайди.
⚫ Илм оляпмиз. Аммо илмга амал қилиш суст.
⚫ Йўл-йўлакай қўшилиб оладиган дўстлар кўп. Бироқ ҳақиқийлари жуда кам. Кўпчилик пул, мансаб, обрў учун улфат бўлиб олган.
⚫ Соатлар турли дизайнда ишлаб чиқарилмоқда. Аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз.
⚫ Одамлар йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Бироқ одамийлик йўқолиб бормоқда.
⚫ Ер юзи бўйича аҳоли сони ортиб боряпти. Аммо ўзаро меҳр, инсонийлик йўқолиб боряпти.


Нозимжон ҲОШИМЖОНОВ тайёрлади.

zarnews.uz




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ