Бешта муҳим ташаббус болажонлар ва ёшлар нигоҳида

0 43

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги кунда ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бутун юртимизда бўлгани каби туманимизда ҳам Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яқинда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими туман Халқ таълими бўлими ва туман мактабгача таълим ташкилоти билан ҳамкорликда тумандаги 4-умумтаълим мактаби, “KIDS DREAM” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 17-болалар боғчаси ва “Кумуш тола” хусусий корхонасида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб ташкил этилган турли тўгаракларда ёшларнинг жалб қилинганлиги фаолияти билан танишдилар.

Келажак сари олға қадам ташлаш, юрт истиқболи, жамият ривожи учун илгари сурилган ушбу бешта муҳим ташаббус доирасида юқорида зикр этилган масканларда замонавий ва миллий рақс, қўшиқчилик, нотиқлик, мусиқа, рассомчилик, ёш қаламкаш шоирлар ва бошқалар тўгараклар фаолият юритмоқда. Мазкур тўгаракларда 500 дан ортиқ ёшлар доимий равишда иштирок этиб келмоқдалар. 
Мактабгача таълим ташкилотларида эса болажонларга ёшлигиданоқ чет тилларни ўқитишга алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирда бу масканлардаги болажонларнинг кўпчилиги ўз она тилимиз билан биргаликда бир неча хорижий тилларни ҳам анча яхши ўзлаштириб олишган.
Ёшларнинг спортга бўлган қизиқиши тобора ортиб бораётганини улар эришаётган ютуқлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Кейинги йилларда туманимиз ёшлари орасидан спортнинг турли йўналишлари бўйича мамлакат чемпионлари, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган мусобақа ғолибларининг етишиб чиқаётгани сўзимизнинг исботидир.
Ўтказилган тадбирларда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Норбекович Нормуродов, туман ҳокими Аъзамхон Усмонович Бахрамов ва қўшни туманлардан ташриф буюрган бир гуруҳ меҳмонлар ҳам иштирок этдилар. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та ташаббусда белгиланган вазифаларни бажаришда фаол иштирок этган бир гуруҳ юртдошларимиз “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими, туман ҳокимлиги ва туман мактабгача таълим ташкилотининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. 


Каттақўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ