Ўзбекистонда янги турдаги автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди

0 41

Пойтахтимизда Ўзбекистонда илк бор ишлаб чиқарилган ISUZU D-Max кичик юк ташиш автомобилларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

2006 йилда “СамАвто” масъулияти чекланган жамияти Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси ва “Itochu Corporation” корпорацияси билан ҳамкорлик ўрнатди ва заводда ISUZU шассиси асосида автобус ва юк машиналари ишлаб чиқариш бошланди.
Бугун тақдим этилган кичик юк ташиш автомобиль турларидан мамлакатимизда аграр, тоғ-металлургия, нефтни қайта ишлаш саноати соҳаларида, экстремал спорт, хусусий секторларда фойдаланилади.
21.JPG

30.JPG
Автомобиль 3 та модификацияда ва 7 та рангда тақдим этилади. 

Автомобилда ҳам йўловчилар, ҳам юкларни ташиш учун бирдек қулай универсал дизайн концепцияси намоён бўлган.

2002 йилдан буён ISUZU D-Max автомобиль моделлари бутун дунё бўйлаб Япониянинг “ISUZU Motors” компанияси томонидан ишлаб чиқариб келинмоқда. Бу йиллар ичида автомобиллар янада мукаммаллашди. Шу пайтгача Ўзбекистонда ушбу турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилмаган. Фақат импорт қилинган. Ушбу турдаги автомобилларга талаб йил сайин ошиб боргани, турли тармоқларда фойдаланиш учун анча қулай бўлгани сабабли мамлакатимизда ишлаб чиқариш учун 2017 йилги Isuzu D-Max модификациясининг иккинчи авлоди танлаб олинган.
39.JPG


41+.jpg
— Мазкур автомобиллар экология талабларига мослиги ва тежамкорлиги билан ажралиб турувчи дизель ёқилғисида ишлайди. Ушбу модель шассиси ISUZU агрегатлари билан жиҳозланган бўлиб, ишлашнинг юқори кўрсаткичларини намойиш этди. ISUZU D-Max бошқаруви борасида ўз тоифасидаги автомобиллар орасида энг яхшиси ҳисобланади. Ушбу автомобиль мураккаб йўл шароитларида ҳам мувозанат сақланишни кафолатлайди, — дейди Самарқанд автомобиль заводи бош директорининг ўринбосари Ҳусен Қобилов.

Мамлакатимизда ISUZU D-Max кичик юк ташиш автомобилларининг учта модификациялари ишлаб чиқарилади.

Биринчиси D-MAX SAHAR модели бўлиб, икки қаторли кабинага эга. 2 йўловчига мўлжалланган, 2,5 литрлик двигатель ҳажми ва механик узатмалар қутисига эга. D-MAX OKSUS модели эса 4 йўловчига мўлжалланган бўлиб, бир қаторли кабинаси бор. D-MAX IRBIS модели бошқаларидан фарқли равишда 3 литрлик двигатель ҳажми ва автомат узатмалар қутисига эга.
42.JPG

44.JPG
Автомобилларнинг юк кўтарувчанлиги 865–1100 килограммни ташкил этади. Анъанавий равишда ISUZU автомобилларида ҳайдовчи ва йўловчиларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. ISUZU D-Max япон стандартларига мувофиқ юқори мустаҳкамликдаги пўлат кабина, энергияни юта олувчи олд қисм, ён зарбга чидамли планкалар ва таранг тортиб турувчи хавфсизлик ёстиқчалари билан жиҳозланган.

Автомобиллар оқ, кумушсимон металлик, кулранг металлик, обсидиан кулранг, қора, кўк ва қизил рангда тақдим этилмоқда. Автомобиль интерьерида безашнинг қора элементлари, хромланган деталлар ва ушлаб кўрганда ёқимли материаллар уйғунлашади. Кенг эшикаркалари кабинага осон кира олиш, ичкарида эса йўловчиларни қулай жойлаштиришни таъминлайди.
59.JPG

50.JPG
ISUZU D-Max автомобиллари сотуви 2020 йилнинг январь ойида бошланади. Айни дамда сотуволди буюртмалар бериш жараёни бошланди. Автомобиллар нархи 270 миллион сўмдан 380 миллион сўмгача оралиқда белгиланади.


Нурилло НАСРИЕВ, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ