"Баркамол авлод" болалар маркази директори пора билан ушланди

0 84

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгар фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

“Баркамол авлод" болалар маркази директори А. марказнинг "Ёш табиатшунос" тўгараги раҳбари Н.ни пора беришга далолат қилиб, ундан “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” Республика кўрик-танловида 1-ўринни олиб берганлиги эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилган. 100 АҚШ доллари ва 955 000 сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Уйчи тумани “Баркамол авлод" болалар маркази директори А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ