Давлат ташкилотлари ходимларининг театр томошаларига жалб этилиши юзасидан Самарқанд вилояти ҳокими матбуот котиби муносабат билдирди

0 22

Кейинги пайтларда баъзи хорижий интернет нашрлари "мажбурий" сўзи билан "тарғибот" сўзларини ўзаро синоним сифатида қўллаб келмоқда. Афсуски, уларнинг нотўғри ёндашувини қўллаб-қувватловчилар ҳам сафимизда кўзга ташланмоқда. Давлат ишчилари асосан бепул, гоҳида 3000-5000 сўмга билет олиб, маънавиятдан хабардор бўлса, тарих, ўтмиш ва келажак ҳақида фикр юритса нимаси ёмон? Театрларда ҳам ўринлар сони бор. Балки вақт сарфлаб, оила аъзолари билан театр томошасига борган шахс жой йўқлигини эшитиб, қайтиб кетмайдими, кайфияти кўтарилиш ўрнига, тушиб кетмайдими, деган ўй билан жадваллар тузилиб, рақамлар қайд қилингандир.

Халқимиз ўтмишда тарихни, маданиятимизни, маънавиятимизни йўқ қилиш учун адабиётларимиз, ўз сўзига эга бўлган ёзувчи ва шоирларимизни, сўз санъати усталарини, қолаверса, тарихий объектларимизни йўқотишга ҳаракат қилинган даврларни ҳам бошдан кечирди. Шукр, ҳозирги кунда юртдошларимиз ўз сўзи, фикри, тарихи ва ўз маънавияти борлигини бутун дунёга намойиш этмоқда.

Театр - бу маънавият, тарих, ўтмиш ва келажак уйғунлашган даргоҳ эканлиги тарғиботини журналистлар, блогерлар, матбуот котиблари ҳам бошлашса олижаноб иш бўларди. Шундагина масалаларга нохолис ёндашаётган айрим юртдошларимиз ислоҳотлар моҳиятини тўғри тушуниб етади, халқнинг жипслиги, ҳамжиҳатлиги таъминланади. 

Бир эслайлик, қачон қайсидир саҳна асарини ўз мақола ва постларимизда ёритдик? Қачон қайсидир саҳна асари намойиши ҳақида эълон бердик? Бу борадаги ишимиздан ўзимиз қониқиш ҳосил қилдикми?  Ҳокимлик тимсолида давлат идораси ўз ходимларининг режали равишда театрга боришини тарғиб этса, бунинг нимаси ёмон? Балки танқидни, айбдорни изламасдан, ҳурматли журналист, блогер ва матбуот котиблари бугунги ишимизни театрни, маданиятни тарғибот қилишдан бошлармиз!

Бунга нима дейсиз?




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ