Самарқанд деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятида аниқланган 1687 та камчиликнинг 1206 таси бартараф этилган

0 15

Бу ҳақда вилоят ҳокимлигида деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш, бозор тушумлари режасининг бажарилишининг аҳволи тўғрисида ўтказилган йиғилишда маълум қилинган.


Қайд қилинишича, жорий йилнинг май ойида ҳам бу масалалар танқидий кўриб чиқилган. Йиғилишда ҳар бир бозор ва савдо комплексидаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари, сотувчи ва харидорларга яратилаётган шароит ҳамда ветеринария-санитария хизматидаги камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бугунгача ушбу чора-тадбирлар асосида жами 8,9 миллиард сўмлик ишлар амалга оширилган.

Мисол учун, жами 68,9 минг квадрат метр жойга бетон қопламаси, 17,4 минг квадрат метр жойга асфальт қопламаси, 5 минг квадрат метрга тош-шағал тўшалган.

Шунингдек, Оқдарёдаги Янгиқўрғон молбозори замонавий кўринишда янгидан қурилган. Каттақўрғон туманидаги “Тасмачи” деҳқон бозори тўлиқ реконструкция қилинган ва “Сиёб деҳқон бозори”нинг том қисми тўлиқ изоляцияланди, махсус гўшт ва балиқ сотиш жойи ташкил этилган.

Бугунги кунда вилоят деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолияти билан боғлиқ 1687 та камчиликдан 1206 таси ёки 71 фоизи бартараф этилган бўлса-да, 481 та муаммога ҳалигача барҳам берилмаган.


Ё.ГАДОЕВ.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ