Янги бўлимлар фойдаланишга топширилди

0 365


Янги йил арафасида Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси қошидаги болалар бўлими ҳамда ички касалликлар бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобулов иштирок этди ва мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар натижасида сўнгги йилларда туб ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.


    Туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари янгидан фаолият бошлаётган бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишиб, бу ерда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.


Таъкидлаш керакки, бугунги кунда туманда 300 ўринли марказий шифохона, 450 қатновга мўлжалланганкўп тармоқли марказий поликлинка, 300 қабулга мўлжалланган 3 та қишлоқ   оилавий поликлинкаси, 450 қабулга мўлжалланган 9 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та тез тиббий  ёрдам бўлими ва 13 та тез ёрдам шаҳобчалари, 5 та шифокор учун уй- жойга айлантирилган ҚВП бинолари ва 3 та хусусий тиббиётмуассасалари фаолият кўрсатмоқда. Тиббий муассасаларида аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 1521 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда.


    Тиббиёт соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига қулай шарт-шароитларда малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида Инвестиция дастурига асосан 80 ўринли ички касалликлар, 40 ўринли  болалар бўлими қуриб фойдаланишга топширилди.
  - Салкам йигирма йилдан буён тиббиёт соҳасида хизмат қилиб келаётган бўлсам бугунгидай соғликни сақлаш соҳасига эътибор қаратилаётганини кўрмадик, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси ички касалликлар бўлими ҳамшираси Шахноза Ҳамраева. – Янги фойдаланишга топширилган бўлимдаги беморлар учун яратилган замонавий шарт-шароитлардан ҳар қандай кишини кўнгли тўлади.
    Ҳа, шифохонага даволанишга келган беморлар эндиликда махсус кийим кечакда бўлишади. Замонавий ошхона, беморлар учун мўлжалланган шинам хоналар ва ювиниш хоналари даволаначувчилар хизматида.


    Тантанали очилиш маросимида иштирок этиб сўзга чиққан туман ҳокими Аъзамхон Бахрамов соҳа ходимлари олдида турган вазифалар кўламига тўхталиб, яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланган ҳолда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилиш лозимлигини таъкидлади.
Тадбирда вилоят соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи Даврон Жуманиёзов иштирок этди.

Ўз мухбиримиз. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ